Ўзбекистон врачлар ассоциацияси Тошкент вилояти бўлими 2015 йил 3 мартда Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан давлат рўйхатига олинган, нодавлат нотижорат ташкилоти хисобланади.

Ассоциация мақсади инсонпарварлик, врачлик аҳлоқи ва табобат одоби ғояларини тарғиб этиш хисобига Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш учун тиббиёт амалиёти ва илмини ривожлантиришга кўмаклашиш, Ассоциация аъзоларини касбий, ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш хисобланади.

Ассоциация вазифалари:

- Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда соғлиқни сақлаш тизимига доир қабул қилинган дастурларни ҳаётга татбиқ этишда фаол қатнашиш;

- соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда иштирок этиш;

- тиббиёт муассасаларининг ягона статистика ҳисоби ва тиббий ҳисоботни барқарор қилувчи ахборотлар базасини ташкил этишда қатнашиш;

- тиббий ихтисосликлар бўйича диагностика ва даволаш стандартларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

- тиббиёт сохасига доир ҳуқуқий хужжатларни ишлаб чиқишда қатнашиш;

- халқ табобатини ривожлантириш ва уни ҳаётга татбиқ этишда кўмаклашиш;

- Ўзбекистон Республикаси аҳолисига тиббий ёрдамни ташкил қилишда рақобатдош хусусий тиббиётнинг қарор топиши ва ривожланишига кўмаклашиш;

- тиббиёт ходимларининг малакасини оширишда иштирок этиш (шу жумладан интернет ва журналлар орқали);

- малака ошириш борасида тегишли органларга ўз таклифларини бериш;

- врачларни тиббий, иқтисодий ва хуқуқий масалалар бўйича билим  савиясини ошириш;

- фахрий (ветеран) врачларни ижтимоий химоялашда қатнашиш, уларнинг касбий тажрибасидан унумли фойдаланиш;

- аҳолининг соғлиғига зарар етказадиган ҳолатлар учраган тақдирда (бундай ҳолларда турли ташкилот ва алоҳида шахслар фаолияти бўйича) малакали экспертизалар ташкил этиш ва уларни ўтказишда қатнашиш.

Ўзбекистон врачлар ассоциацияси Тошкент вилояти бўлими давлат ва  нодавлат ташкилотлар билан хамкорликда ўз фаолиятини амалга оширмоқда.

2016 йил "Соғлом она ва бола йили"да Ўзбекистон Республикаси Олий  Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фондининг молиявий кўмаги асосида “Ёшларнинг наслий ва туғма касалликлар профилактикаси масалаларига доир билимлари ҳамда сил (туберкулёз) касаллиги ҳақидаги билимини ошириш”  мавзуида лойиҳа амалга оширилди.

Мазкур лойиҳа доирасида сил касаллигидан сақланиш бўйича буклет, сил касаллигига чалинган беморларга даволаниш усуллари тўғрисида брошюра, сил касаллиги ҳақида ёшларнинг билимини оширишга қаратилган плакатлар чоп этилди ва ёшлар орасида кенг тарғибот ишлари ташкил этилди.

Шунингдек, соҳага оид тренерларни жалб қилган ҳолда ёшлар орасида “Қариндош уруғлар ва эрта никоҳнинг салбий оқибатлари”, “Силни олдини олиш ва ундан сақланиш”, “Сил касаллигига чалинган беморларни даволаш тушунчалари” бўйича семинар, давра суҳбати, учрашувлар ҳамда акциялар ўтказилди.     

Ўзбекистон врачлар ассоциацияси Тошкент вилояти бўлими аҳолининг соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш учун тиббиёт амалиёти ва илмини ривожлантиришга кўмаклашиш, Ассоциация аъзоларини касбий, ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилишга бағишланган конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ва форумларни мунтазам равишда ташкиллаштиради.

Контакт:

Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Масалбой ҚФЙ, Хиёбон кўчаси, 1 -уй.

Телефон: +(95) 170-06-36, (93) 560-00-61

Эл.манзил: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Веб саҳифа: www.vrachlar.uz