Янгилик

Тиббий хизмат ва самарадорлик

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари сифати ва самарасини ошириш, ушбу хизматдан аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларининг фойдаланиш имкониятини кенгайтириш давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга қаратилган вазифалар сифатида белгиланди.

Йилнинг энг фаол ҳамшираси

Инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, бирламчи тиббий санитария ёрдамини кўрсатиш, аҳолини патронаж ва шошилинч тиббий хизмат билан қамраб олишда ҳамшираларнинг ўрни беқиёс. Бу ҳақда “Ҳамшира — 2017” кўрик-танловининг якуний босқичида алоҳида таъкидланди.

ЯНГИ ЛАБОРАТОРИЯ ИШ БОШЛАДИ

Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида яратилаётган замонавий шароитлар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, халқимизнинг соғлом ва узоқ умр кечиришини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда. Бу борада турли юқумли касалликларнинг олдини олишга қаратилаётган доимий эътибор юксак самаралар бераётир.

Сил касаллигига қарши курашамиз шиори остида акция бўлиб ўтди

2017 йилнинг 1 июнь куни Тошкент вилояти 1-сонли болалар сил касаллиги сиҳатгохида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланган "Ёшларнинг наслий ва туғма касалликлар профилактикаси масалаларига доир билимлари ҳамда сил касаллиги ҳақидаги билимини ошириш” лойиҳа доирасида силга қарши курашамиз акцияси бўлиб ўтди.

Қибрай молия-иқтисодиёт коллежи талабалари билан учрашув бўлиб ўтди

2017 йилнинг 22 май куни Қибрай молия-иқтисодиёт коллежида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланган Ёшларнинг наслий ва туғма касалликлар профилактикаси масалаларига доир билимлари ҳамда сил (туберкулёз) касаллиги ҳақидаги билимини ошириш”  лойиҳа доирасида ёшлар орасида “Қариндош уруғлар ва эрта никоҳнинг салбий оқибатлари”, “Силни олдини олиш ва ундан сақланиш”, “Сил касаллигига чалинган беморларни даволаш тушунчалари” бўйича талабалар билан учрашув ўтказилди.

Чиноз тумани Олмазор шаҳарчаси 5-умумтаълим мактабида сил касаллигидан сақланиш бўйича ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 8 май куни Чиноз тумани Олмазор шаҳарчаси 5-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланган Ёшларнинг наслий ва туғма касалликлар профилактикаси масалаларига доир билимлари ҳамда сил (туберкулёз) касаллиги ҳақидаги билимини ошириш”  лойиҳа доирасида ёшлар орасида “Қариндош уруғлар ва эрта никоҳнинг салбий оқибатлари”, “Силни олдини олиш ва ундан сақланиш”, “Сил касаллигига чалинган беморларни даволаш тушунчалари” ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Сил касаллигидан сақланиш йўллари

Ўзбекистон врачлар ассоциацияси тошкент вилояти бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фондининг молиявий кўмагида  "Сил касаллигидан сақланиш йўллари" мавзуида буклет ва сил касаллиги тўғрисида тушунчалар беришга  ва  ушбу касаллик ҳақида ёшларнининг билимларини оширишга қаратилган рисола ишлаб чиқилди ва чоп этилди. 

Ҳамкорларимиз